Рамазон ҳайити санаси Қирғизистонда эълон қилинди
Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити байрами 20 март куни нишонланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари идораси расман хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийларининг фатво чиқаришга бағишланган йиғинида қабул қилинган.
Мазкур Фатво ҳайъати таркибига ТДТга аъзо давлатлар — Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, шунингдек, ТДТ кузатувчи мамлакатлари ҳисобланган Туркманистон ва Венгриянинг расмий мусулмон диний идоралари вакиллари киради.