Дорихоналарда қоидаларни бузганлик учун жарималар оширилди
Ўзбекистонда таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича сотиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик чоралари сезиларли даражада кучайтирилди. Қонунчиликка киритилган янги ўзгартиришларга кўра, эндиликда дорихона ходимлари томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар учун жарималар миқдори икки бараварга оширилди. Агар аввал ушбу ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима белгиланган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 100 бараваридан 200 бараваригача этиб белгиланди.