Фарғонада инспекторни ёғоч билан урган фуқаро терговга тортилди
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида хизмат вазифасини бажараётган сув таъминоти ходимига ҳужум қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, 9 март куни “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Ўзбекистон тумани филиали инспектори Д.С. тумандаги Сочтепа кўчасида жойлашган хонадонлардан бирига текширув учун борган. Текширув жараёнида ушбу уйда рўйхатдан ўтказилмаган сув ҳисоблагичи борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан...