Ёш таэквондочиларимиз Минскдаги мусобақада 16 та медал қўлга киритди
Беларус пойтахти Минск шаҳрида таэквондо WT бўйича ўтказилган нуфузли "Кубок силнейших спортсменов" халқаро турнири ўз якунига етди. Мазкур мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ўзларининг юқори маҳоратларини намойиш этиб, умумжамоа ҳисобида катта муваффақиятга эришдилар. Спортчиларимиз ушбу мусобақадан олдин Беларусда ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиб, ўз тайёргарликларини янада мустаҳкамлаб олишган эди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра...