«Реал» ҳужумчиси оғир жароҳатдан кейин жарроҳлик амалиётини ўтказди
Мадриднинг "Real" клуби ҳужумчиси Родриго Гоэс муваффақиятли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бразилиялик футболчининг ўнг оёғидаги олдинги хочсимон боғламалар ва ташқи мениск ёрилиши аниқлангач, шифокорлар зудлик билан операция ўтказишга қарор қилишди. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, жарроҳлик жараёни "Real" тиббиёт хизмати назорати остида амалга оширилган.
Ушбу нохуш ҳолат Испания чемпионатининг 26-тури доирасида "Xetafe"га қарши кечган баҳсда юз берди. Қизиғи шундаки, Родриго жароҳат олганига қарамай...