"Манчестер Сити" «Ливерпул»га қарши ўйинда бош мураббийсиз қолади
Англия Кубогининг чорак финал босқичи доирасида мухлислар кутган энг марказий тўқнашувлардан бири бўлиб ўтади. "Man Siti" ўз майдонида "Liverpul" жамоасини қабул қилади. Бироқ, бу сафарги қарама-қаршилик "шаҳарликлар" учун одатдагидан кўра анча мураккаброқ кечиши кутилмоқда. Сабаби, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу муҳим баҳсда шогирдларига майдон четидан кўрсатма бера олмайди.
Маълум бўлишича, испаниялик мутахассис жорий мавсумда 6 маротаба огоҳлантириш олган. Англия футбол ассоциацияси қоидаларига кўра...