Яқин Шарқдаги уруш сабаб ёнилғи нархлари осмонгa чиқди
Фото: Haidar El Asadi/AA/picture allianc
Яқин Шарқдаги кескинлик нафақат сиёсий харитани, балки жаҳон иқтисодиётининг «қон томирлари» бўлмиш энергетика бозорини ҳам ларзага келтирмоқда. Дунё биржаларида газ ва нефть нархлари сўнгги йиллардаги рекордларни янгиламоқда. Zamin.uz халқаро агентликлар маълумотларига таяниб, энергия бозоридаги сўнгги вазиятни таҳлил қилади.
Душанба, 9 март куни Reuters агентлиги Европада газ етказиб бериш бўйича фючерслар сўнгги уч йил ичидаги энг юқори нуқтага чиққанини маълум қилди.