Испания чемпионатида тўпларга махсус чиплар ўрнатилади
Испания футбол чемпионати келгуси мавсумдан бошлаб янги технологик босқичга ўтади. ЛаЛига президенти Хавьер Тебаснинг маълум қилишича, мусобақада фойдаланиладиган тўпларга махсус чиплар ўрнатилади. Ушбу янгилик ўйин жараёнидаги баҳсли вазиятларни, хусусан, офсайдларни аниқлашда инқилобий ўзгариш ясаши кутилмоқда.
Янги тизим футболчи тўпга биринчи марта теккан аниқ сонияни қайд этиб боради. Бу маълумотлар офсайд тизимининг тўлиқ автоматик ишлашини таъминлайди. Ҳозирги кунда "Реал Мадрид"...