Олтин медал билан қайтган U18 хоккейчиларимиз аэропортда кутиб олинди
Гонконгда 2–8 март кунлари ўтказилган U18 ёш тоифасидаги хоккей бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳақиқий байрамга айланди. Йигитларимиз мусобақада идеал натижа қайд этиб, 5 та ўйинда 5 та ғалабани қўлга киритди ва бу муваффақият орқали юқорироқ дивизион — IIB гуруҳига йўлланмага эга бўлди.
Энг ҳал қилувчи, энг шиддатли тўқнашувда терма жамоамиз Исроилни 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни расмийлаштирди ва олтин медални қўлга киритди. Ўйиндаги темп, характер ва охиригача кураш ...