Тошкентда 138 та гиёҳвандлик воситаси яширган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Тимур исмли фуқаро ўзининг ноқонуний фаолияти давомида ҳудуд бўйлаб кўплаб яширин жойларга гиёҳвандлик воситаларини жойлаштириб келган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг ёнидан ва у яшириб қўйган жойлардан жами 138 дона гиёҳванд моддалар солинган ўрамлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноят иши қўзғатилди.