Президент қарори билан Наврўз байрамини нишонлашга ҳозирлик кўрилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш ва уни юқори савияда ташкил этиш бўйича махсус қарор қабул қилди. Ушбу ҳужжат мамлакатимизда инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.
Қарорда таъкидланишича, Наврўз байрами ўзининг инсонпарварлик, бағрикенглик, саховат ва меҳр-оқибат каби азалий қадриятлари билан жамиятимизда...