Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ўғил болалар туғилишини камайтирмоқда
Сайёрамизда кузатилаётган глобал исиш жараёни нафақат табиат, балки инсоният демографиясига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Оксфорд университети олимлари томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ҳаво ҳароратининг меъёрдан ортиқ кўтарилиши ўғил болалар туғилиш кўрсаткичини пасайтириб юбормоқда.
Тадқиқотчилар Саҳройи Кабир жанубидаги 33 та давлат ҳамда Ҳиндистон ҳудудида 5 миллиондан ортиқ туғилиш ҳолатларини таҳлил қилиб чиқишди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳаво ҳарорати...