Таиланддаги бокс турнирида ёшларимиз учта ёрқин ғалаба қозонди
Таиланднинг пойтахти Бангкок шаҳри айни кунларда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган нуфузли Futures Cup халқаро турнирига мезбонлик қилмоқда. Ушбу йирик спорт мусобақасида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган умидли чарм қўлқоп усталари ўзаро куч синашмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини бирданига иккита терма жамоамиз аъзолари ҳимоя қилмоқда. Ёш боксчиларимиз халқаро майдондаги тажрибаларини ошириш ва келажакдаги йирик мусобақаларга тайёргарлик...