Хави Лапортани айблади: "Барселона"ни унинг куёви бошқаришини айтди...
«Барселона»нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Хави клубдаги ички муҳит ҳақида жуда оғир баёнот берди. Унинг айтишича, Каталония клуби расман президент Жоан Лапортага қарашли бўлса-да, амалда қарорлар бошқа бир таъсирли шахс қўлида қабул қилинади.
Хавининг таъкидлашича, у айнан Лапорта сабаб “Барса”га келган, аммо кейин охир-оқибат президентнинг ўзи уни “сотиб кетган”дай ҳис қолдирган. Мутахассиснинг сўзларига кўра, уни бош мураббийликдан кетказиш жараёни очиқ ва тўғридан-тўғри олиб борилмаган...