Родри ҳакамларни танқид қилгани учун жаримага тортилди
Англия футбол ассоциацияси FA "Ман Сити" клуби етакчиси Родрига нисбатан интизомий чора кўришга қарор қилди. Испаниялик ярим ҳимоячи APLнинг 24 тури доирасида "Тоттенхем"га қарши кечган ва 2:2 ҳисобида якунланган баҳсдан сўнг ҳакамлар ишини очиқчасига танқид остига олгани учун жазоланди.
Можарога "Тоттенхем" ҳужумчиси Доминик Соланке томонидан киритилган гол сабаб бўлди. Родри бош ҳакам Роберт Жонснинг қароридан норози бўлиб, ўйин давомида қоида бузилиши юз берганини таъкидлади. У ўз интервьюсида...