Месси трансфери бўйича зиддиятли баёнотлар давом этмоқда
Испания футболи атрофидаги шов-шувли воқеалар давом этмоқда. Ла Лига президенти Хавер Тебас Лионел Мессининг 2023 йилда "Барселона"га қайтиши учун лига томонидан рухсат берилгани ҳақидаги хабарларни кескин рад этди. Бу баёнот клуб собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес ва президент Жоан Лапорта ўртасидаги очиқ зиддият фонида янгради. Бу ҳақда goal.com хабар беради.
Хави ўз интервьюларида Мессининг қайтиши учун барча шароитлар тайёр бўлганини ва фақат клуб раҳбарияти бунга тўсқинлик қилганини таъкидлаган эди.