Бразилияда футбол ўйини 23 та қизил карточка билан тугади (видео)
Бразилиянинг Минейро штати чемпионати финали доирасида ўтган "Крузейро" ва "Атлетико Минейро" жамоалари ўртасидаги баҳс футбол тарихидаги энг шов-шувли воқеалардан бирига айланди. Учрашув "Крузейро"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бўлса-да, ўйиннинг асосий қисми эмас, балки ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалардаги тартибсизликлар бутун дунё матбуоти эътиборига тушди.
Можаро меҳмонлар дарвозабони Еверсоннинг сейвидан сўнг бошланди. У тўпни эгаллаб олгач, "Крузейро" ярим...