«Арсенал» Чемпионлар лигасидаги омадсизликка чек қўймоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга кирита олмаётганидан жиддий хавотирда. Жамоа бу мавсумда нуфузли турнирда ғалаба қозониб, ўзига хос лаънатни синдиришни мақсад қилган. Бироқ, "тўпчилар"нинг собиқ футболчиси Жереми Альядер жамоани Леверкузеннинг "Байер" клубига қарши ўйинда хотиржамликка берилмасликка чақирди. Бу ҳақда goal.com хабар беради.
Альядернинг сўзларига кўра, "Арсенал" ўз тарихида атиги бир марта, 2006 йилда финалга чиққан ва ўшанда "Барcелона"га имкониятни бой берган.