Жозе Моуринью "сотқин" деган ҳақоратга кескин жавоб қайтарди...
«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью «Порту» ёрдамчи мураббийи Лучо Гонсалес билан майдон четида юз берган жанжал ҳақида очиқ гапирди. Жамоалар ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида дуранг билан якунлангани билан, ўйиндан кейинги асосий муҳокама айнан шу низо атрофида айланди: тўқнашувнинг охирги дақиқаларида Моуринью ҳам, Гонсалес ҳам қизил карточка олиб, майдондан четлатилган.
Моуриньюнинг айтишича, бу баҳсда унинг жонига энг қаттиқ теккани — рақиб штаби вакили томонидан айтилган “сотқин” деган тамға бўлган.