Дональд Трамп сайлов қонунчилигини ўзгартиришни талаб қилмоқда
АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат сиёсий майдонида яна бир кескин қадам ташлади. У Сенат “Америка сайловчиларининг сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни, яъни SAVE қонунини маъқулламагунча, бошқа ҳеч қандай қонун лойиҳасини имзоламаслигини очиқ эълон қилди. Оқ уй раҳбари бу ҳақидаги баёнотини Truth Social ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб, ўз позициясини қатъий ҳимоя қилишини билдирди. Трампнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳаси АҚШ сайлов тизимининг “олтин стандарти”...