Чарльз Оливейра навбатдаги катта мақсадини маълум қилди
BMF камарини қўлга киритиб, мухлислар эътиборини ўзига қаратган бразилиялик жангчи Чарльз Оливейра ўзининг келгуси режаларини яшириб ўтирмади. Макс Холлуэйни мағлуб этиб, нуфузли камарга эга чиққан спортчи эндиликда янада юксак марраларни кўзламоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги асосий вазифаси бироз дам олиб, куч тўплаш ва UFC доирасида ўтказиладиган навбатдаги йирик турнирларни диққат билан кузатиб боришдан иборат.
Оливейра айниқса Оқ уйда ташкил этиладиган UFC турнирининг марказий тўқнашувига катта қизиқиш билдирмоқда.