АҚШ Россияни Яқин Шарқдаги ҳарбий объектлари ҳақидаги разведка маълумотларини бермасликка чақирди
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Россияни Эронга Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектлари ҳақидаги разведка маълумотларини бермасликка чақирди. У бу ҳақда президент Доналд Трамп самолёти бортида журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилган.
Уиткоффнинг айтишича, агар Москва Теҳронга қандайдир ёрдам кўрсатаётган бўлса ҳам, бу сезиларли натижа бермаётгани кўринмоқда. У сўнгги ҳафтадаги воқеаларни мисол қилиб келтириб, Эрон маълумот олаётган бўлса ҳам, бундан амалий фойда кўрмаётганини таъкидлаган.