Enter Engineering ва ҳамкор компаниялар активлари сотувга чиқарилмоқда
Ўзбекистон иқтисодиётида кузатилаётган жиддий ўзгаришлар фонида, 2026 йил январь ҳолатига кўра, йирик саноат гигантлари бўлган Enter Engineering, Eriell вa Saneg компаниялари атрофидаги вазият кескинлашди. Мазкур корхоналар ўз ходимларига нисбатан 131 миллион доллар миқдорида иш ҳақи қарздорлигини тўплаб қўйган. Бу ҳолат 38,7 минг нафар ишчининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масаласини кун тартибига олиб чиқди. Ҳукумат ушбу инқирозли вазиятдан чиқиш учун компаниялар гуруҳига тегишли активларни кенг кўламда сотиш режасини тасдиқлади.