Минтақадаги АҚШ базалари юзасидан янги таҳдид янгради
Эрон АҚШ томонидан эҳтимолий ҳужум бўладиган ҳар қандай ҳудудга жавоб зарбаси беришини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Ислом Маслаҳат Ассамблеяси спикери Муҳаммад Багир Ғолибаф баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, агар АҚШ ҳарбий кучлари Ислом Республикасига қарши ҳужум уюштирса, Эрон бунга бевосита жавоб қайтаради. Ғолибаф, шунингдек, минтақада Эронга қарши зарбалар берилган ҳар қандай АҚШ ҳарбий базаси Эрон армияси учун нишонга айланишини таъкидлаган.
Баёнотда айрим қўшни давлатлар ҳам тилга олинган.