Қозоғистонда гўшт нархи ошишига Ўзбекистон сабаб бўлмоқда
Қозоғистон ички бозорида мол гўшти нархларининг кўтарилиши қўшни Ўзбекистонга амалга оширилаётган экспорт ҳажми билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ербол Тасюреков Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда маълум қилди. Бу ҳақда qalampir.uz хабар беради.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Қозоғистон ўз эҳтиёжидан ортиқча гўшт ишлаб чиқаради. Масалан, ўтган йили мамлакатда 430 минг тонна мол гўшти тайёрланган бўлса, ички талаб 400 минг тоннани ташкил этган.