Қозоғистон ҳудудларида ҳарорат 30 даражагача пасаяди
Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида 10 ва 11 март кунлари об-ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, тунги вақтларда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 30 даража совуққача пасайиши мумкин. Ушбу ҳолат муносабати билан мамлакат бўйлаб шошилинч огоҳлантиришлар эълон қилинди. Бу ҳақда tengrinews.kz хабар беради.
Хусусан, Ақмола, Ақтўбе, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида энг паст ҳароратлар қайд этилиши кутилмоқда. Масалан, Шимолий Қозоғистон вилоятида...