Сунъий интеллект меҳнат бозорига қандай таъсир кўрсатмоқда
Антҳропиc компанияси томонидан ўтказилган янги тадқиқот AIнинг меҳнат бозоридаги ҳақиқий ўрни унинг назарий имкониятларидан анча паст эканлигини кўрсатди. Мутахассислар "кузатиладиган таъсир" деб номланган янги кўрсаткични жорий этиб, тил моделларининг салоҳияти ҳамда уларнинг реал иш жараёнларидаги фойдаланиш статистикаси ўртасидаги тафовутни таҳлил қилишди. Бу ҳақда devby.io хабар беради.
Тадқиқот натижаларига кўра, AI компьютер ва математика соҳасидаги вазифаларнинг 94 фоизини тезлаштириш имконига эга.