Эрон олти ойлик урушга тайёрлигини ИИҚК расман маълум қилди
Яқин Шарқдаги таранглик ортиб бораётган бир пайтда Эрон ҳарбий тайёргарлиги борасида янги баёнот берилди. Мамлакат Қуролли кучлари узоқ муддатли ҳарбий тўқнашувларга тайёр экани таъкидланмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) расмий вакили Али Муҳаммад Наини маълум қилишича, Эрон Қуролли кучлари камида олти ой давомида интенсив жанговар операцияларни амалга ошириш имкониятига эга.
Унинг таъкидлашича, мамлакат армияси ва ҳарбий инфратузилмаси узоқ муддатли уруш шароитида ҳам барқарор фаолият юритишга мўлжалланган.