Эронда кислотали ёмғир кузатилмоқда
Эрон ҳудудида жойлашган нефт омборларига берилган зарбалардан сўнг мамлакатнинг айрим ҳудудларида кислотали ёғингарчилик кузатила бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мутахассислар бу ҳолат атмосферага чиқарилган зарарли моддалар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Маълум қилинишича, бундай маълумотни Эрон Қизил Ярим Ой жамияти ҳам тасдиқлаган. Ташкилот вакилларига кўра, нефт ёки ёнилғи сақланадиган объектларда содир бўладиган портлашлар ҳавога кўп миқдорда заҳарли кимёвий бирикмалар чиқишига сабаб бўлади.