Ла Лига: «Севилья» ўз уйида «Райо Вальекано» билан дуранг ўйнади
Кеча Рамон Санчес Писхуан стадионида Испания Ла Лигаси доирасидаги қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Унда мезбон "Севилья" жамоаси "Райо Вальекано" футболчиларини қабул қилди. Ўйин кескин курашларга бой тарзда кечиб, якунда томонлар 1:1 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди.
Учрашувнинг 13 дақиқасида "Севилья" ҳужумчиси А. Адамс рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Мезбонлар танаффусга қадар устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. Бироқ иккинчи бўлим бошида, яъни 50 дақиқада "Райо Вальекано" вакили А.