«Вердер» сафарда йирик ғалабани тантана қилди
Германия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган сўнгги учрашувлар якунига етди. «Санкт-Паули» ўз майдонида «Айнтрахт» жамоасини қабул қилди. Гарчи мезбонлар тўп назоратида устунлик қилмаган бўлса-да, рақиб дарвозаси олдида бир неча бор хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди. Бироқ ҳужумлар самарасиз якунланиб, ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан тугади.
Иккинчи баҳсда эса «Вердер» сафарда «Унион Берлин» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 18-дақиқасида мезбонлар Деррик Кюннинг...