Винисиус Жуниор «Реал Мадрид»га янги юлдуз олиб келмоқчи
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа таркибини кучайтириш бўйича ўз таклифини билдирмоқда. Бразилиялик юлдуз клуб раҳбариятига Англия премьер лигасида тўп сураётган иқтидорли ярим ҳимоячи Доминик Собослаини трансфер қилишни тавсия қилди. «Дефенса Cентрал» нашрининг хабар беришича, Винисиус венгер футболчисини «қаймоқранглилар» ўйин услубига жуда мос тушадиган идеал номзод деб ҳисоблайди.
Маълум бўлишича, Доминик Собослаи ва Винисиус Жуниор ўртасида илиқ муносабатлар мавжуд.