Олимлар Ой тупроғида нўхат етиштиришга муваффақ бўлишди
Америкалик олимлар тарихда илк бор Ой тупроғига ўхшаш сунъий муҳитда нўхат етиштиришга эришдилар. Техас ва А&М университетлари мутахассислари томонидан ўтказилган ушбу тажриба натижалари Сcиентифиc Репортс журналида эълон қилинди. Бу кашфиёт келажакда космик миссиялар давомида астронавтларнинг озиқ-овқат таъминотини йўлга қўйишда муҳим қадам бўлиши мумкин.
Маълумки, Ой реголити Ер тупроғидан кескин фарқ қилади. Унда ўсимликлар ўсиши учун зарур бўлган органик моддалар ва фойдали микроорганизмлар деярли йўқ.