Лука Модрич «Милан» дербиси учун 60 та чипта сотиб олди
Италия А Сериясининг 28-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Милан" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги принципиал қарама-қаршилик катта қизиқиш уйғотмоқда. "Милан" яримҳимоячиси Лука Модрич ушбу муҳим баҳс учун ўзига хос тайёргарлик кўрди. Скй Спорт Италиа хабарига кўра, хорватиялик тажрибали футболчи дерби учун ўз оила аъзолари ва яқин дўстларига мўлжалланган 60 та чиптани харид қилган.
Таклиф этилган меҳмонлар орасида Модричнинг Хорватия миллий терма жамоасидаги собиқ сафдоши Марио Манжукич ҳам борлиги маълум бўлди.