Эрон телевидениеси футболчи қизларни қатл этишни талаб қилмоқда
Осиё Кубогида иштирок этган Эрон аёллар терма жамоаси аъзолари ватанига қайтиш арафасида жиддий хавф остида қолди. Бунга сабаб сифатида футболчиларнинг мусобақа давомида ўз мамлакатидаги вазиятга нисбатан билдирган норозилик намойишлари кўрсатилмоқда. Хусусан, Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан қизлар давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортишган бўлса, Австралия билан баҳсда ҳарбийча салом бериш орқали ўз норозиликларини изҳор этишган эди.
Эрон давлат телевидениеси ушбу ҳаракатларни кескин қоралаб...