Эрон билан зиддият фонида АҚШ ҳарбий базалари кучайтирилмоқда
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Буюк Британиянинг жануби ғарбий қисмида жойлашган Ферфорд авиабазасидаги ўз имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирмоқда. The Guardian нашрининг хабар беришича, ушбу ҳаракатлар Эрон ҳудудига берилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарбаларга тайёргарлик жараёни сифатида баҳоланмоқда.
Маълумотларга кўра, якшанба куни базага АҚШга тегишли иккита Boeing C 17 Globemaster транспорт самолёти келиб қўнди. Ушбу ҳаво кемалари стратегик B 1 Lancer бомбардимончи самолётлари учун...