Лионель Мессининг «Интер Майами» клубидаги даромади маълум бўлди
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессининг «Интер Майами» сафидаги молиявий даромадлари ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Клуб хўжайини Хорхе Маснинг таъкидлашича, футболчининг йиллик даромади турли бонуслар ва клубдаги улушларни ҳисобга олганда 70 миллиондан 80 миллион долларгача етиши мумкин.
МЛС футболчилар уюшмаси томонидан эълон қилинган расмий ҳисоботда эса бироз бошқача рақамлар келтирилган. Унга кўра, аргентиналик юлдузнинг базавий маоши 12 миллион долларни ташкил этади.