Тирик китоб сотувчиси учун янги шароит яратилади
Тошкент шаҳрида китоб савдоси билан шуғулланувчи Хайрулла Асадовга Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Аввалроқ, кўчада китоб сотиб юрган бу инсон 20 минг сўмлик чек бермагани учун 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган ва моллари мусодара қилинган эди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, мутасаддилар вазиятга ижобий ечим топишга қарор қилди.
Эндиликда Хайрулла Асадовга замонавий кўринишдаги букинистик киоск ажратилади. Шунингдек...