Каннаваро Шомуродов ва Файзуллаевларнинг ўйинини стадиондан кузатди...
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро айни кунларда Туркияда бўлиб турибди. Италиялик мутахассис Туркия Суперлигасининг 25-тури доирасида ўтган “Истанбул Башакшехир” — “Гёзтепе” учрашувини стадиондан бевосита томоша қилди.
Бу баҳс ўзбек мухлислари учун ҳам алоҳида қизиқ бўлди: “Башакшехир” сафида Ўзбекистон терма жамоасининг икки футболчиси — Элдор Шомуродов ҳамда Аббос Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди. Каннаваро эса уларнинг ҳаракатларини жонли равишда кузатиб...