Хоккейчиларимиз жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди
Ҳонгконгда бўлиб ўтган хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг ИИИ дивизион "А" гуруҳи баҳслари ўзбек спорти учун тарихий натижа билан якунланди. Ўзбекистон U18 терма жамоаси аъзолари турнир давомида бирорта ҳам мағлубиятга учрамай, рақибларидан устунлигини яққол намойиш этди. Йигитларимиз ҳар бир ўйинда юқори тезлик ва темирдек интизом кўрсатиб, ўз олдиларига қўйган мақсад сари дадил қадам ташлашди.
Ҳал қилувчи финал баҳсида вакилларимиз "Исроил" терма жамоасига қарши музга чиқди. Ғоят муросасиз...