Қайси давлатлар Ўзбекистон маҳсулотини кўп сотиб олмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ ойида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 1,7 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,7 фоизга юқори бўлгани айтилмоқда.
Ҳисоботга кўра, ушбу даврда Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп сотиб олган давлат Россия бўлган — 325,8 миллион доллар. Кейинги ўринларда Хитой 178,1 миллион доллар ва Афғонистон 136,7 миллион доллар билан қайд этилган.
Топ-10 рўйхатдан, шунингдек, Франция 103,6 миллион доллар...