Камол ва Ниҳоннинг қизи бугун қандай кўринишда?
Туркиянинг машҳур “Севги изтироби” сериали орқали қалблардан чуқур жой олган қаҳрамонлар орасида энг кичик образлардан бири ҳам томошабинлар хотирасида сақланиб қолган. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, сериал саҳналари, таъсирли лаҳзалар ва қаҳрамонлар иштирокидаги парчалар ҳали ҳам ижтимоий тармоқларда қайта-қайта тарқалмоқда.
Айниқса, шундай видеолардан бирида Эмир образини маҳорат билан гавдалантирган Каан Урганжиўғлининг қўлида кичик Денизни кўриш мумкин. Бу кадр кўплаб мухлисларда илиқ хотираларни уйғотди.