Хитой Яқин Шарқдаги вазият юзасидан баёнот берди
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Яқин Шарқдаги кескин вазият юзасидан муҳим баёнот билан чиқди. У Эрон ва Форс кўрфази давлатларининг суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлади. Дипломатнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ислом республикасига қарши бошланган қарама-қаршилик ҳеч қандай ижобий натижа бермайди ва бу можаро зудлик билан тўхтатилиши керак.
Вазир дунё ҳамжамиятини куч ишлатиш сиёсатидан воз кечишга чақирди. Унинг фикрича, бундай ҳаракатлар...