Юртимизга совуқ антициклон келяпти: ҳаво сифати уч кун ёмонлашади
Бугундан бошлаб мамлакатимиз ҳудудига совуқ антициклон кириб кела бошлайди. Шу сабаб атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашиши кутилмоқда. Асосий хавф шундаки, ҳаво айланишининг сустлиги ва ҳарорат инверсияси шаклланиши эҳтимоли юқори: бу ҳолатда ифлослантирувчи моддалар юқорига кўтарилиб кетмай, аксинча, атмосферанинг ерга яқин қатламида йиғилиб, “қамалиб” қолади.
Айни пайтда ҳудудда ҳарорат инверсиясини кучайтирувчи метеорологик шароитлар кузатилмоқда. Бу, аввало, кечаси +5…+7 даража ва кундузи...