Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» сафида майдонга тушади
Англия кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида бугун тунда мухлислар катта қизиқиш билан кутилаётган «Нюкасл» ва «Манчестер Сити» жамоалари тўқнашуви бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланадиган ушбу баҳс олдидан жамоаларнинг асосий таркиблари эълон қилинди. Қувонарлиси шундаки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг бошланғич таркибидан жой олди.
Бу ўзбекистонлик футболчи учун фаолиятидаги энг муҳим синовлардан бири ҳисобланади. Англия кубоги каби нуфузли мусобақада...