"Барселона" «Атлетик»га қарши ўйин учун таркибни эълон қилди
Испания Ла Лигасининг 27 туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири Бильбао шаҳрида бўлиб ўтади. Унда "Барселона" жамоаси "Атлетик" меҳмони бўлади. Мазкур баҳс мухлислар учун катта қизиқиш уйғотмоқда ва у Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Ўйин олдидан мураббийлар штаби асосий таркибни расман маълум қилди. "Барселона" бу сафар ҳам қизиқарли тактик схемадан фойдаланишга қарор қилди. Ҳимоя чизиғида Эрик Гарсия ва Кубарси ишончли ҳаракат қилиши кутилаётган бўлса, қанотларда Канселу ҳамда Жерард Мартин фаол бўлади.