Шомуродов ва Файзуллаев бугунги баҳсда қандай статистика қайд этди?
Туркия Суперлигасининг 25-турида Нури Шахин бошқарувидаги “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Гёзтепе”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, жуда муҳим уч очкони қўлга киритди. Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоасининг икки вакили — Элдор Шомуродов ҳам, Аббосбек Файзуллаев ҳам ўйинни асосий таркибда бошлади.
Учрашувда миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди. Аббосбек эса иккинчи бўлим аввалида алмаштирилди. Лекин у майдонда бўлган 45 дақиқа ичида ҳам ўз “из”ини қолдирди...