Файзуллаев ва Шомуродовнинг бугунги ўйини қандай баҳоланди?
Туркия Суперлигасининг 25 турида "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси ўз майдонида "Гёзтепе" клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди. Ушбу ўйинда ўзбекистонлик легионерлар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳам иштирок этди.
Миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов учрашувни тўлиқ майдонда ўтказган бўлса, 22 ёшли иқтидорли ҳужумчимиз Аббосбек Файзуллаев иккинчи бўлим бошида захирага олинди. Эътиборли томони шундаки, Файзуллаев...