Райҳон болалигида балерина бўлишни орзу қилган
Хонанда Райҳон "No Filter" кўрсатувидаги суҳбати давомида болалигида балерина бўлишни орзу қилгани, у бу йўл осон эмаслигини билса-да, ўз мақсади сари бориш учун ҳамма нарсага тайёр бўлгани, балет мактабларида интизом жуда қатъий бўлишини, баъзан ҳатто қаттиқ муомала қилишлари ҳам мумкинлигини у яхши тушунганини айтиб берди.
Шунга қарамай, Райҳон бу санъатга шунчалик қизиққанки, уйида ҳам оддий тапочкалар ўрнига балетчиларга хос пўантларда юришни машқ қилган.
Бироқ унинг онаси бу қарорга қатъий қарши бўлган.