Қозоғистонда Россия телеканаллари эфири тўхтатилди
Қозоғистонда баҳор фасли бошланиши билан телекўрсатувлар соҳасида ўзгаришлар кузатилмоқда. Мамлакатдаги йирик пуллик телевидение операторларидан бири бўлган "Alma TV" ўз абонентлари учун айрим хорижий телеканаллар эфирини тўхтатиб қўйди. Бу ҳолат кўплаб томошабинларнинг эътирозига ва саволларига сабаб бўлмоқда.
Orda.kz нашрининг хабар беришича, 2026 йил 28 феврал санасидан эътиборан компания Россиянинг бир қатор оммабоп каналларини трансляция қилишни тўхтатган. Улар орасида "Perviy kanal.